Атига 3 ўйин ва "хет-трик" ("ИнтерФутбол" блоги)

АПЛ шундай сеҳрли лигаки, унча-мунча башорат-тахминларни бир тийинга чиқариб қўйиши ҳеч гап эмас. Ҳар ҳолда, Англия чемпионатинида тахминларга мутлақо терс натижалар тез-тез қайд этилади. Ана, ФИФА кунлари туфайли танаффус юзага келишидан олдин амалдаги чемпион - «Ливерпуль» мисли кўрилмаган шармандаликка юз тутди. юрген Клоппнинг ҳужумкор жамоаси жорий мавсум яхши старт олган «Астон Вилла» олдида ҳеч нарса қилолмади. Шу куни 24 ёшли Олли Уоткинс 39-дақиқагача расмийлаштирилган «хет-трик» билан якуний ҳисоб 7:2 бўлишига катта улуш қўшди. Энди диққат қилинг, бир бўлимдан камроқ вақт ичида «Ливерпул»га 3та гол «тортиқ» этган бу футболчи жорий мавсумга қадар Англия футболида 4-даражада турувчи лигада «Эксетер» жамоаси шарафини ҳимоя қилган, орада ҳаттоки, ижара келишуви асосида олтинчи дивизионда ҳам ўйнаган, шундан кейингина Чемпионшипда пайдо бўлган. Уоткинс «Брентфорд»даги 3 мавсумда эса, фақат чемпионат ўйинларида 46та гол урди. Сентябрь ойида «Астон Вилла» шу ҳужумчи учун 30 миллион евро тўлади...

Олли Уоткинс АПЛдаги дебютини «Шеффилд»га қарши кечган баҳсда нишонлади. Бу ўйинда «Астон Вилла» ғалаба қозонди, аммо янги футболчи амалда ҳеч нарсани қойиллатгани йўқ. Кейин «Вилла» сафарда «Фулхэм» дарвозасига 3та гол урди, Уоткинс эса уларнинг ҳеч бирида иштирок этмади. Лекин ёш ҳужумчи Лига кубоги доирасидаги ўйинларда «Бертон» ва «Бристоль Сити» жамоалари дарвозасини нишонга олди. Маълум бўлишича, у ноёб чақнашга шу тариқа тайёргарлик кўрган экан.

Ҳа, Уоткинс АПЛдаги илк голларини чемпион - «Ливерпул»га атаб сақлаб келибди. қаранг-а, бирданига «хет-трик», боз устига, биринчи бўлимдаёқ. Уоткинс шу аснода АПЛ тарихида «Ливерпул»ни «хет-трик» билан «сийлаган» 10-футболчига айланди. Бунга қадар болгариялик Димитар Бербатов «қизиллар» билан 1та ўйинда 3та гол урган охирги футболчи бўлиб турганди. Бошқача айтганда, 2010 йилдан буён «Ливерпуль» ҳеч кимга «хет-трик» қайд этиш имконини бермаётганди. Умуман, Уоткинс идеал «хет-трик» муаллифи бўлди: ҳар икки оёғи ва боши билан 1тадан гол урди.

Олли Уоткинснинг эффектли порлаши хусусида яна нималарни билиш керак?

- Уоткинс ўтган мавсум Англиянинг етакчи 4та дивизиони вакиллари орасида чемпионат ўйинларида 26та гол урган ягона футболчи бўлганди.

- «Астон Вилла» бош мураббийи Дин Смит ўз шогирдини Англия футболидаги энг талабгир ҳужумчи сифатида таърифламоқда.

- FIFA илова ўйини ижодкорлари Уоткинс ҳақида нималарнидир билишарди - у апрель ойидаёқ улкан характеристикаларни ўз ичига олган яхшиланган карточкага муносиб кўрилганди.

- Уоткинс ҳамиша турлича голлар уради. «Бретнфорд» клуби ҳаттоки, унинг 20та голидан яхлит видеоролик тайёрлаган...

Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин

Ўқилган: 417
Блоглар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича