Ансу Фати Чемпионлар лигасида рекорд қайд этди

“Барселона” Чемпионлар лигаси ўйинида "Ференцварош" жамоасини мағлуб этди (5:1).

42-дақиқада каталонияликларнинг иккинчи голига ярим ҳимоячи Ансу Фати муаллифлик қилди.

2002 йил 31 октябрда туғилган Фати Чемпионлар Лигаси тарихида ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар икки марта гол урган биринчи футболчи бўлди. Кечаги учрашувдаги голдан ташқари, у 2019 йил 10 декабрда “Интер”га қарши ўйинда (2: 1) гол урган эди.

Ўқилган: 582
Ансумане Фати Барселона Интер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича