Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунга бағишлаб тадбир ўтказилди

1989 йил 21 октябрда Давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон учун мустақиллик сари қўйилган дастлабки қадам бўлди. Айнан шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.

Тил инсонларнинг нафақат ўзаро алоқа воситаси, балки маънавияти, маърифати ҳамдир. Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз, мустақил давлатимиз тимсолидир.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши муносабати билан «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов ҳамда вазирлик ходимлари иштирок этди.

Дастлаб Р.Ирматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг барча ходимларини Ўзбек тили байрами билан самимий табриклади. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари ҳам ўзбек тили тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Самимий ва кўтаринки рухда ўтказилган тадбирда «Давлат тилида иш юритиш» ва беш томдан иборат «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» тақдимоти ўтказилди.

Шундан сўнг, бир гуруҳ ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 187
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича