Европа Чемпионлар лигаси, 1-тур. "Барселона" – "Ференцварош" 5:1

Европа Чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Ференцварош" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 5:1 ҳисоби қайд этилиб, каталониликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Месси бошлаб берган голларни Фати ва Коутиньолар давом эттиришди. Гарчи Пике майдондан четлатилган бўлсада, майдон эгалари йирик ҳисобда ғалабани ушлаб қолишди.

Ўйиндан кейин "Барса" бош мураббийи Куман шогирдларидан мамнун эканлигини таъкидлади.

Европа Чемпионлар лигаси, 1-тур
G гуруҳи
Барселона Испания – Ференцварош Венгрия 5:1 (2:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 27, пенальти Месси, 2:0 – 42 Фати, 3:0 – 52 Коутиньо, 3:1 – 70, пенальти Харатин, 4:1 – 82 Педри, 5:1 – 89 Дембеле.
Барселона – Нето, Лангле, Дест, Серджи Роберто (Фирпо, 62), Пике, Пьянич (Бускетс, 76), де Йонг, Фати (Педри, 62), Коутиньо (Араухо, 70), Тринкау (Дембеле, 63), Месси.
Ференцварош – Дибус, Ботка (Ловренчич, 77), Ковачевич, Блажич, Чивич (Хайстер, 63), Изаэл, Харатин, Зубков (Мак, 71), Шигер, Нген (Боли, 71), Лаидуни (Сомалиа, 63).
Огоҳлантиришлар: Лаидуни (32), Чивич (44), Харатин (85), Ковачевич (90).
Четлатиш: Пике (68).

Ўқилган: 936
Барселона Европа Чемпионлар лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича