Гризманн "Барселона" клубидан "Атлетико"га қайтмайди

"Барселона" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн "Атлетико"га қайтиш ниятида эмас.

29 ёшли франциялик футболчи янги бош мураббий Роналд Куман келганидан кейинги 4 та ўйинда биронта ҳам фойдали натижа қайд этгани йўқ, бироқ Антуан клубни тарк этмоқчи эмас.

Гризманнинг машҳурлиги ва мулоқоти бўйич жавобгар Эктор Фернандес Marca нашрида ўйинчининг Мадридга қайтиши борасидаги саволга қуйидагича жавоб берган: "Йўқ, унинг келажаги "Барса"да".

Каталонияликлар Гризманни "Атлетико" клубидан 2019 йили 120 млн еврога сотиб олган.

Ўқилган: 765
Антуан Гризманн Атлетико М Барселона Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича