ФИФА кунлари туфайли вужудга келган танаффус тиғиз тақвим остида тўп сураётган футболчиларга бироз ўзларига келиб олишлари, навбатдаги учрашувларгача куч йиғиб олишларига замин яратди. Буни биз билан бўлган суҳбатда «Насаф» ҳимоячиси ғолиб ғайбуллаев ҳам таъкидлади.

- Жорий мавсум жамоангиз қайд этаётган натижалар сизда қандай таассурот қолдирмоқда?

- Суперлига баҳсларида осон ўйиннинг ўзи бўлмаяпти. Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан қатъий назар, барча жамоалар ғалаба учун майдонга чиқишяпти. Бу эса учрашувларнинг қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтишини таъминлаяпти. «Насаф»нинг ўйини ва қайд этаётган натижаларига келсак, авваламбор, мурабийимиз меҳнати, талабчанлиги эвазига мавсумни ижобий кўрсаткичлар билан давом эттиряпмиз. Эришаётган ютуқларимизда ички муҳитнинг яхшилиги ҳам ўз сўзини айтмоқда.

- Тиғиз тақвим, кетма-кет ўтказилаётган учрашувлар жисмоний томонлама толиқтириши табиий. ФИФА кунлари сабаб юзага келган танаффус пайти бироз нафас ростлашга имкон бергандир?

- Албатта, бундай вазиятда чарчоқ кузатилиши табиий, лекин жамоамизда жисмоний ҳолатга ҳам алоҳида этибор қаратилади. Шу боис, ҳар доим спорт формамизни бир маъромда ушлаб туришга ҳаракат қиламиз.

- «Насаф»да чемпионатни камида учинчи ўринда якунлаш имконияти юқори. Умуман, жамоанинг айни дамдаги мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

- Ҳар бир учрашувда ижобий натижага эришиш орқали мураббийимиз ва мухлислар ишончини оқлаш. Чемпионатни имкони борича юқорироқ ўринларда якунламоқчимиз. Айни пайт жадвалда 3-ўриндамиз, лекин ҳали олдинда учрашувлар кўп. Насиб қилса, муносиб тайёргарлик кўриб, янада юқорироқ поғоналар учун курашамиз.

- Ўтган ой тарқалган гап-сўзларга қараганда, «Насаф» футболчиларига беш ойдан буён маош берилмаётган экан...

- Бу рост маълумот. Ҳозирча олдинга силжиш йўқ. Раҳбарларимиз вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун ҳаракат қилишяпти. Аммо биз бу ҳақда кўп ҳам ўйламаяпмиз. Мутасаддиларга ишонган ҳолда, ишимизни давом эттиряпмиз. Натижа ёмон эмас, ўйлайманки, тез фурсатларда бу каби муаммолар ҳам ўз ечимини топади.

- Шундай оғир вазиятга қарамай, жамоанинг кучли учликда бораётгани - шунчаки жасорат. Клуб бўлажак ўйинларга мотивацияни қаердан оляпти?

- Жамоамиз асосини ёшлар ташкил қилади. Шу сабабли бош мураббийимиз моддий масалаларни ўйламасдан, ҳар бир ўйинда ўзимизни кўрсатишимиз, шу орқали хорижнинг кучли жамоаларида ўйнаб кетишимизни, ўзимиздан яхши ном чиқаришимиз кераклигини таъкидлайди. Аслида, ўзини профессионал ҳисоблаган ҳар қайси футболчининг асл мақсади шу бўлиши керак.

- Жамоангиз бу йил ҳисобидан ўтказилган қайси учрашувда тўлиқ потенциалини кўрсата олди, деб ўйлайсиз?



Давоми бор. Ушбу СУҲБАТни тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин...