Зинедин Зидан: "Реал" клуби ЕЧЛ да ғолиб бўлишга ҳаракат қилади. Биз ким эканлигимизни ва нима исташимизни биламиз

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан чемпионлар лигаси 1-тур "Шахтер" жамоасига қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ҳозир Европа футболида физика кўпайгани ҳақида

"Футбол ўзгаргани рост. У янада тезкор бўлган. Юқори тезлик билан ўйнаш учун кўпроқ машғулот олиб бориш керак ва биз бунга ҳаракат қиламиз.

Менга прессинг ёқади. Биз рақибга босим ўтказиш билан бирга уларнинг бизга босим ўтказмаслигига замин яратамиз. Бироқ бунинг учун жисмоний томондан жуда ҳам яхши тайёр бўлиш керак".

ЕЧЛ даги фаворит мақоми ҳақида

"Биз ким эканлигимизни ва нима истаётганимизни биламиз. Яхши тайёрланиш керак, лекин кўп жамоалар ЕЧЛ да ғолиб бўлишни истайди. Биз ғалаба бўлишга ҳаракат қиламиз.

Албатта, бизда қийинчиликлар бўлади. Лекин мусобақада ғалаба қозонсанг барча қийинчиликларни енгасан. Биз чемпионлар лигасидан кўп нарса кутмоқдамиз".

Танқид ҳақида

"Ҳар доим гап битта нарса ҳақида кетади. Биз ўз ишимизни қиляпмиз. Мағлубиятга учрасак танқид бўлишини биламиз. Ўз ишимизни қилиш истагидамиз – биргаликда ишлаб, эртага яхши ўйин ўтказиш", - дейди мураббий.

"Реал" – "Шахтер" учрашуви 21 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:55 да старт олади.

Ўқилган: 2530
Европа Чемпионлар лигаси Зинедин Зидан Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича