1та трансферлар мавсумида 8та қимматбаҳо келишув. Бунинг асосий воситачиси нечоғли корчалон эканлигини ҳамма билади, лекин унинг ёзги бозорда амалга оширган ишларига қараб, ёқа ушлайди одам, барибир. Коронавирус футболни пулдан маҳрум қилмоқда. Бироқ бунинг агентлик саноатининг бош ижрочиси - Жорже Мендешга заррача дахли йўқ. Аксинча, португалиялик воситачи эҳтимолки, агентлик фаолиятидаги энг самарали дарчани бошдан ўтказди. 
Ёзги трансферлар-2020: Жорже Мендеш воситачилигида амалга оширилган келишувлар

Рубен Диаш («Бенфика»дан «Манчестер Сити»га) - 68 миллион евро

Николас Отаменди («Манчестер Сити»дан «Бенфика»га) - 15 миллион евро

Хамес Родригес («Реал»дан «Эвертон»га, ижара) - 22 миллион евро (харид қилиш суммаси)

Мэтт Доэрти («Вулверхэмтон»дан «Тоттенхэм»га) - 15 миллион евро

Диогу Жота («Вулверхэмптон»дан «Ливерпул»га) - 44.7 миллион евро

Нельсон Семеду («Барселона»дан «Вулверхэмптон»га) - 30 миллион евро

Фабио Сильва («Порту»дан «Вулверхэмптон»га) - 40 миллион евро

Карлос Винисиус («Бенфика»дан «Тоттенхэм»га, ижара) - 40 миллион евро (харид қилиш суммаси)

Жорже Мендеш ва унинг раҳбарлигидаги Gestifute агентлиги 100 миллионлаб еврога тенг келишувлар ортидан 10 миллионлаб комиссион ҳақ  олди. Ҳозирча ҳар бир трансфер юзасидан аниқ маълумотлар йўқ, лекин мисол учун, «Порту» Фабио Сильва трансфер суммаси  (40 миллион евро)дан 25 фоизи агентлик хизматига тўланганини маълум қилди. Демакки, Мендеш жамоаси шу биргина келишувдан нақ 10 миллион евро санаб олган. Дарвоқе, Жоау Фелиш бир йил олдин «Атлетико»га 126 миллион евро эвазига ўтганида, Мендеш ушбу трансфердан чамаси 30 «лимон» ишлаган эди.


Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин