Олимпия ўйинлари тарихидан қизиқарли фактлар

Америкалик енгил атлетикачи Рей Юри сакраш йўналишларида саккиз карра Олимпия чемпиони бўлиб, энг номдор спортчилардан бири ҳисобланади. У болалигида полиомиелит касаллигига чалинган. Маълум вақтгача ногиронлар аравасида юрган. Лекин мунтазам олиб борилган машғулотлардан кейин соғайишга муваффақ бўлган ва оёқларини чиниқтириш учун сакраш машғулотлари билан шуғулланиб келган.

Эфиопиялик спортчи Абебе Бикила 1960 йил Римда ўтказилган марафонда оёқ яланг югурган. Ушбу марафонда Абебе Бикила биринчи маротаба олтин медални қўлга киритган африкалик қора танли спортчи ҳисобланади.

Франциянинг Шамони шаҳрида бўлиб ўтган I қишки Олимпия ўйинларида трамплиндан сакраш бўйича норвегиялик спортчи Торлейф Хёуг 18 очко билан бронза медалини қўлга киритди. АҚШ вакили Андерс Хауген 17.916 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаган. Орадан 40 йил ўтиб, аниқланишича, Торлейф Хёугнинг натижаси нотўғи ҳисобланганлиги, у аслида 17,821 очко олганлиги маълум бўлган. Ҳақиқат қарор топиб, 1974 йил 86 ёшли америкалик Андерс Хаугенга бронза медал топширилган.

МОҚ Ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси Ш.Назаров

Ўқилган: 247
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича