Магуайр ва Кавани "ПСЖ"га қарши ўйин учун "Манчестер Юнайтед" клуби билан бирга кетгани йўқ

"Манчестер Юнайтед" клуби сардори Харри Магуайр ва ҳужумчи Эдинсон Кавани ЕЧЛ гуруҳ босқичи "ПСЖ" жамоасига қарши ўйинда иштирок эта олмайди, деб маълумот бермоқда Manchester Evening News нашри.

Манбанинг таъкидлашича, ушбу футболчилар "Юнайтед"нинг бугун аэропортга Париж учун учиб кетганлар рўйхатидан ўрин олмаган.

Кеча Кавани 14 кунлик карантиндан кейин "МЮ" таркибидаги илк машғулотини олиб борди. Таъкидланишича, Магуайрнинг "Ньюкасл"га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида бўлган, бироқ у майдонга тушди. "ПСЖ"га қарши ўйнашга эса тайёр эмас.

Таъкидланишича, "МЮ" таркибида жароҳат олган Мэйсон Гринвуд йўқ. Қайдномага ушбу трансфер мавсумида "Пеньяроля" клубидан ўтган 18 ёшли футболчи Факундо Пельистри киритилган.

"МЮ" сафарда "ПСЖ" жамоасига қарши ўйнайди. Ўйин эртага Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

Ўқилган: 727
Гарри Магуайр Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед ПСЖ Эдинсон Кавани

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича