“Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” каби клубларнинг собиқ ҳужумчиси “Брайтон”га ўтди
“Брайтон” ҳужумчи Дэнни Уэлбекни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
29 ёшли ҳужумчи 2021 йилнинг охирига қадар шартнома имзолаган. Битимнинг молиявий тафсилотлари ҳали ошкор қилинмади.
Уэлбек “Брайтон” жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшилди.
Ўқилган: 1126