
"Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос жиддий жароҳат олмади.
34 ёшли испаниялик футболчи Испания чемпионати доирасидаги "Кадис"га қарши ўйинда тиззаси муаммо сезгани туфайли танаффусда алмаштирилган эди. Бугун Рамос ўтган тест натижаларига кўра, жиддий жароҳат йўқ.
Ҳимоячи физиотерапевт билан тикланишни бошлайди ва ЕЧЛ доирасида чоршанба куни бўладиган "Шахтер"га қарши ўйинда иштирок этишга ҳаракат қилиб кўради. Бироқ Рамоснинг асосий мақсади – "Барселона"га қарши ўйинга формага қайтиб олиш.
Футболчи бугун жамоадошлари билан машғулот олиб боргани йўқ. Агар оғриқ кетса, Рамос умумий гуруҳ машғулотларига қўшилади.