“Брентфорд” ҳужумчиси Саид Бенраҳма “Вест Хем”га ўтди. Бу ҳақда Лондон клубининг расмий матбуот хизмати хабар бермоқда.
Клкуб футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган. “Вест Хэм” Бенрахмани 20 миллион фунт эвазига сотиб олиши мумкин.
Бенраҳма “Вест Хэм”даги дебютини эртага “Тоттенхем”га қарши ўйинда ўтказиши мумкин. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.
“Брентфорд” ҳужумчиси фаолиятини “Вест Хэм”да давом эттиради