
"Эвертон" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти А Серия доирасида бўладиган "Интер" ва "Милан" ўртасида бўладиган ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Яхши ўйин кутмоқдаман. "Милан" яхши бошлаган, "Интер" эса шу ёзда анча кучайди ва "Ювентус"нинг Италиядаги гегемониясига чек қўя олади.
Конте – ажойиб профессионал. Баъзида биз телефон орқали гаплашиб турамиз, унда ривожланиш учун истаклари жуда ҳам кучли.
Бошқа томондан эса 6 ой давомида катта ишни амалга оширган Пиоли ва Мальдини бор. Стефано – ажойиб одам ва мураббий. У қаерда ишлашига қарамай яхши натижаларга эришмоқда.
Мен Паолининг бошқариш қобилиятига ҳеч қачон шубҳа билан қарамаганман. Одам тўғри жойда бўлса, у ҳеч қачон хато қилмайди", - дейди Анчелотти.
"Интер" бугун ўз майдонида "Милан" футболчиларини қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.