"ПСЖ" клуби бош мураббийи Томас Тухель жаамоа ҳужумчиси Неймарнинг ҳолати ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Менинг у билан муаммоим йўқ. Биз Килиан каби у билан ҳам суҳбатлашдик.
Ўртада самимий суҳбат бўлди ва мен унга ҳордиқ олиш учун вақт бердим. У эртага биз билан бўлади. Неймар "Манчестер Юнайтед" жамоасига қарши ўйинга тайёргарли кўришни бошлайди. У аниқ майдонда бўлади", - дейди Тухель.
Бразилиялик футболчи Лига 1 доирасидаги 7 та ўтган ўйиннинг 4 тасини ўтказиб юборди, уларнинг учтасида "ПСЖ" ғалаба қозонди. Учта ўйинда Неймар иккита гол ва битта голли узатмани амалга оширган.
Парижликлар "Манчестер Юнайтед" жамоасига қарши 20 октябрь куни Тошкент вақти билан 00:00 да майдонга тушади.
Томас Тухель: Неймар "МЮ" га қарши аниқ ўйнайди. Мен унга ҳордиқ олиш учун вақт бердим, муаммо йўқ
Ўқилган: 2059