Ребич жароҳат туфайли "Интер"га қарши дербини ўтказиб юборади, лекин Златан ўйинга тайёр

"Милан" клуби ярим ҳимоячиси Анте Ребич шанба куни бўладиган "Интер" жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юборади.

27 ёшли футболчи сентябрь ойининг охирида "Кротоне" жамоасига қарши баҳс давомида жароҳат олган ва "россонерилар"нинг сўнгги икки ўйинида иштирок эта олмаган эди.

"Милан" клубининг тиббий жамоаси хорватиялик футболчининг келаётган ўйинга тикланишга улгурмайди деб ҳисоблади. Клуб ҳам ўйинчисининг соғлиғи билан таваккал қилмайди.

Ҳужумчи Златан Ибрагимович катта эҳтимолга кўра, дербида иштирок этади. У ўтган ҳафта коронавирусдан фориғ бўлиб, машғулотларга қайтган.

"Интер" – "Милан" ўйини 17 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Ўқилган: 960
Анте Ребич Жароҳатлар Златан Ибрагимович Интер Италия чемпионати Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича