Коронавирус раҳбарият бахонаси, "Барселона" маошларни тўлаши учун пули етмаяпти

"Барселона" клуби иқтисодчиси Марк Сириа молиявий шароит ҳақида гапириб ўтди.

"Клуб Espai Barca ни ("Барселона" клубининг клуб инфратузилмасини ривожлантириш учун берилган) молиялаштириш учун 30 йилга берилган қарзни ишлатмоқда.

"Барса"га қарз берган Goldman Sachs ("Барса"га қарз берган инвестицион банк) бунга қарши эмас, чунки ҳар йили қарздан 3-4 фоиз фойда олади. Бироқ "Барселона" клуби қарзни тўламаса, эшикни таққилатиб келади.

Бу ерда гап шундаки қарз тўланмай қолса, клуб уни қай тарзда тўлайди: клуб активлари олинадими? Стадион? Чунки инвестицион клубларнинг шартлари оддий банкларникидан анча мураккаб.

Коронавирус "Барселона" клубининг молиявий шароитига ҳеч қандай таълуқли жойи йўқ. Бу директорлар кенгашининг ёлғони. Коронавирусдан олдин "Барселона" клубининг қарзи 740 млн еврони ташкил қилган, вирусни ҳисобга олсак бу 820 млн еврога етган. Бу ерда асосий муаммо бу қисқа муддатли қарздорлик саналади.

"Барселона" – дунёдаги энг кўп маош тўловчи фонда эга клуб ва бу ерда гап коронавирусда эмас. Қарздорликнинг 77% қисми қисқа муддатли қарзларга тўғри келади", - дейди молиячи.

Ўқилган: 1117
Барселона Испания чемпионати Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича