"Боруссия" клуби жамоа ярим ҳимоячиси Жейдон Санчони қишги трансфер мавсумида сотиш ниятида эмас, деб маълумот бермоқда Bild нашри.
Германия клуби раҳбарияти англиялик футболчи учун таклиф қилиниши мумкин бўлган 120 млн еврога ҳам аҳамият бермайди.
Ёзги трансфер мавсумида "Боруссия" Дортмунд клуби 20 ёшли ўйинчиси учун "Манчестер Юнайтед"дан 120 млн евро талаб қилган эди.
Ўтган мавсум Бундеслига доирасида Санчо 17 та гол ва 16 та голли узатмани амалга оширган.
"Боруссия" клуби қишда Санчони 120 млн еврога ҳам сотмайди
Ўқилган: 1267