"Зенит" клуби тарбияланувчиси Абдулфаттоҳ: Сурияда ўқ овозлари остида машғулот ўтказганмиз

"Зенит" клуби тарбияланувчиси ва Суриянинг "Ал-Жаиш" жамоасининг собиқ ҳимоячиси Басель Абдулфаттоҳ ватанидаги футбол билан боғлиқ вазият ҳақида гапириб ўтди.

"Ал-Жаиш" ҳарбий клуб. Машғулотлар фаолият юритаётган шаҳар четидаги ҳарбий базада бўлар эди. Клубнинг бош директори – ҳарбий одам. Унвонлари ҳам бор. Сизга айтсам агар, асосий таркибдан жой ола олмаган футболчилар жангга кетиши мумкин бўлган.

Базани ҳам ўққа тутишганми? Бир марта бўлган – майдонга қарата ўқ узилган. Чекка жойлардан бошқами билмадим. Шу пайтда биз югуриб машғулотни энди бошлаётган эдик. Ўшанда биринчи маротаба ўқларнинг ерга кириб кетишини кўрганман. Кинодаги каби фақат ҳақиқий кўз олдимда. Бизнинг бунга тайёрланган йигитларимиз бирданига ерга ётиб бошига қўлларини қўйиб олди. Мен каби тажрибасизлар эса шунчаки сакраб кийим алмаштириш хонасига югуриб кетди.

Мураббийлар бошида ҳавф бўлганига ишонишмади. Мураббийлар чекка тургани учун ишонишмади ва ҳатто кулишди. Кейин квадрат ўйнашни таклиф қилиш, бу ер аниқ нишонга олинмаслигини айтишди.

Кейин квардат ўйнадик, лекин тиззаларим қалтираётган эди. Ростини айтсам ўша заҳоти кийимларимни йиғиштириб уйга кетгим келган. Адреналин жуда ҳам баланд бўлган. Вақтлар ўтиб узоқдан келаётган овозларга кўникдим ва сокинлик билан қарашни бошладим. Аммо биринчи ҳафталар жуда ҳам қўрқинчли бўлган,- дейди Абдулфаттоҳ.

Ўқилган: 1263
Зенит Сурия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича