“Боруссия Д” ярим ҳимоячиси Жованни Рейна фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Испания ОАВ хабар бермоқда.
Рейна 17 ёшида Дортмйндликларнинг асосий жамоасида дебют қилди. У Бундеслиганинг энг иқтидорли футболчиларидан бири ҳисобланади.
Ўтган мавсумда Рейна барча мусобақаларда 34 ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида 9 та гол ва 10 та голли пас бор.