Рамосда "Ювентус" ва "ПСЖ" клубларидан таклиф бор

"Реал" клуби сардори Серхио Рамос клубни тарк этиши мумкин.

El Chiringuito нашрининг маълум қилишича, испаниялик футболчининг янги шартнома имзолаш борасида Мадрид билан музокаралари олдинга силжигани йўқ. Рамоснинг "Реал" билан ҳатто бу борада ўзаро суҳбати бошлангани ҳам йўқ. Таъкидланишича, ўйинчи ўз келажаги борасидаги якуний қарорни 1 январь куни қабул қилади.

Гап шундаки, Рамоснинг "Реал" клуби билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз якунига етади. Бунгача ярим йил вақт бўлиб футболчи бошқа клублар билан трансфер борасида музокаралар бошлашга ҳуқуқи бўлади.

Рамосда "Ювентус" ва "ПСЖ" клубларидан таклифлар бор.

Ўқилган: 2221
ПСЖ Реал Мадрид Серхио Рамос Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича