"Милан" клуби мураббийида коронавирус аниқланди

"Милан" клубида яна битта коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланди.

Коронавирусга бош мураббийи Стефано Пиолининг ёрдамчиси Даниэле Бонерада аниқланган. Клуб мураббийнинг ўз уйида яккалангани ва ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилди.

Бонеру доимий равишда ўтказиладиган текширувлар натижасида унда вирус борлиги аниқланган. Кеча қилинган бошқа барча тестларда манфий натижалар чиққан.

Аввалроқ "россонерилар"нинг ҳужумчиси Златан Ибрагимовичда ҳам коронавирус аниқланган ва у аллақачон тузалиб сафга қайтди.

Ўқилган: 1020
Италия чемпионати Коронавирус Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича