Криштиану Роналду коронавирусга чалинди

"Ювентус" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуда коронавирус аниқланган.

Португалия терма жамоасининг матбуот хизмати маълум қилишича, 35 ёшли ҳужумчининг COVID-19 га топширган тести ижобий чиққан ва у энди Швецияга қарши Миллат лигаси доирасидаги ўйинда иштирок эта олмайди.

Таъкидланишича, футболчида касаллик аломатларсиз ўтмоқда ва жамоадан якканланган.

Ўқилган: 1004
Коронавирус Криштиану Роналду Португалия термаси Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича