"Барселона" "Эйбар"га сотиб юборган ҳимоячисини қайтариб олмоқчи

"Барселона" клуби мавсум якунига етгач Марка Кукурельюни ортга қайтариб олмоқчи.

Ўтган ёзда "Эйбар" клуби 20 ёшли футболчисини 2 миллион евро эвазига сотиб олиш шарти билан ижарага олган эди.

"Эйбар" ушбу имкониятдан фойдаланмоқчи, бироқ шартномада "Барса"ни 4 миллион евро эвазига қайтариб сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор.

Каталония клуби Кукурельюни қайтариб олиб Хорди Альбанинг дублёри сифатида олиб қоладими, ёки бошқа клубга қимматроққа сотиб юборишини ҳал қилади.

Ўқилган: 2606
Барселона Трансферлар Эйбар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича