"Ростов" клубининг собиқ футболчиси Элдор Шомуродов "Женоа" жамоасига трансфери ҳақида фикр билдириб ўтди.
- Сиз ва "Женоа" – ҳаммаси қандай содир бўлди?
- Ҳаммаси тез бўлиб кетди. Каххор Мўминов қўнғироқ қилиб "шундай таклиф бор, синаб кўриш керак" деди.
Мен дарров рози бўлдим. Мен ёшлигимдан орзуим бор эди: Европада ўйнаш. Бошидан шу мақсадга интилганман. Қайса давлатда ёки жамоада ўйнашнинг фарқи бўлмаган, шунчаки ўзимни ўша ерда синаб кўриш ва нимага қодир эканлигимни билишни истар эдим.
- Кўпчилик охиргача "МЮ" ва "Барса"дан таклифларни кутади. Айтишадики, топ клубга кетишдан маъни йўқ – Россияда қолган маъқул.
- Сени топ-клуб чақиришини кутишдан фойда йўқ. Фақат вақт йўқотасан. Мен "Ростов" клубида қолишим мумкин эди, у ерда менга ҳамма нарса ёқади, ҳаммаси қулай. Бироқ миямда анчадан буён Европа ҳақидаги ҳаёллар айланиб юрар эди. Шунинг учун ҳам имконият бўлиши билан мен рози бўлдим.
- Охирги паллада сизни "Верона" ва "Фиорентина" клублари ўзига оғдириб олишга ҳаракат қилишган. Сиз ушбу клубларни кўриб чиққанмисиз ёки бошидан "Женоа"га диққатни қаратганмисиз?
- Бу ҳақида мен интернетдан ўқиб қолдим. Ўша пайтда менинг "Женоа" билан музокараларим ўз якунига етаётган эди, биз сўнгги нарсаларни келишаётган эдик. Бошқа номзодлар ҳақида ўйлаб кўрмаганман.
- Шу ёзда сизда бошқа таклифлар ҳам бўлдими?
- Испаниядан бўлди. Бельгиядан "Генк" клуби таклиф қилди. Унгача йилнинг бошида "Штутгарт" билан боғлиқ таклиф бўлган, - дейди Шомуродов.
Элдор Шомуродов: "Женоа" таклифига бирданига рози бўлдим. Топ-клуб чақиришини кутишдан фойда йўқ
Ўқилган: 2619