УЕФА нинг собиқ президенти Мишель Платини VAR тизими ҳақида бироз танқид билан муносабат билдирди.
"Мен ҳали ҳам VAR га салбий муносабатдаман, чунки бу майдондаги хатоларни бартараф этиш борасидаги бизнинг фалсафа эмас.
VAR айрим хатоларни ҳал қилди, лекин айримларини яратди. Агар уни офсайдни аниқлаш борасида қўлласак – яхши. Бу ҳакамлар учун мураккаб вазият. Бироқ оддий қоидабузарликлар учун керак эмас – бу ҳакамлар иши.
Агар мен ФИФА да бўлганимда VAR ни жорий қилмаган бўлар эдим. Бунинг хато эканлигини исботлаш учун ҳаммасини қилган бўлар эдим", - дейди Платини.
Мишель Платини: Мен VAR ни жорий қилмаган бўлар эдим. У айрим муаммоларни ҳал қилди, бироқ бошқаларини яратди
Ўқилган: 1307