
"Ювентус" клубининг собиқ бош мураббийи Маурицио Сарри А Серияга ишга қайтиши мумкин.
61 ёшли мутахассисда "Фиорентина" жамоасига устозлик қилиш имконияти мавжуд. "Фиорентина"нинг ҳозирги бош мураббийи Жузеппе Якинининг тақдири сўроқ остида қолмоқда.
"Фиорентина" клуби А Серияда мавсумни иккита мағлубият ва битта ғалаба билан бошлади. Жамоа уч турдан кейин мусобақа жадвалида 12-поғонани банд қилиб турибди.
Сарри фаолиятининг тикланишига қизиқиш билдирмоқда ва "Фиорентина" номзоди унга мос келади. Агар у таклиф оладиган бўлса, маошининг камайишига ҳам рози.