Луис Суарес: "Барселона" раҳбариятига менинг Месси билан дўстлигим ёқмаган

"Барселона" клубининг собиқ ҳужумчиси Луис Суарес раҳбариятга Месси билан дўстлиги манзур келмаган дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлайманки, улар бизни айирмоқчи бўлишди. Менинг фикримга кўра, уларга менинг Месси билан дўстлигим мамнун бўлмаган ва бирга вақт ўтказишимизга қарши бўлган. Бироқ бунинг жамоага зарар келтиришига ҳеч қандай сабаб кўрганим йўқ.

Албатта, менга Лео етишмаяпти, биз ҳар куни замонавий технологиялар орқали суҳбатлашмоқдамиз. Дўстлигимизни қадрлаймиз.

Бизда умумий нарсалар кўп. Биз эрталаб машғулотларга бирга келамиз, мате ичишни яхши кўрар эдик. Бизнинг болаларимиз дўстлашади, оилалар орасида яхши муносабатлар йўлга қўйилган эди", - дейди Суарес.

Ўқилган: 2117
Барселона Испания чемпионати Лионель Месси Луис Суарес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича