"Ювентус" клуби маошларни 58 млн еврогача қисқартирди, лекин барибир бу борада ҳам А Серияда етакчи бўлиб қолди

La Gazzetta dello Sport нашри А Серия клубларининг маошлар рейтингини эълон қилди.

Ўтган мавсум билан таққослаганда барча жамоаларнинг маоши 72 млн еврога қисқартирилган – 1,36 млрд евродан 1,288 млрд евро бўлди.

Биринчи навбатда бу пандемия туфайли юзага келган инқироз билан боғлиқ. Шу билан бирга Италияга ишлашга келадиганлар учун бошқача солиқ тўлаш тизими ҳам бироз таъсир ўтказган.

Энг кўп бу ерда маошларни қисқартирган клуб "Ювентус" бўлган – 58 млн еврога. Бироқ туринликларнинг тўлови ҳали ҳам А Сериядаги энг кўп бўлиб турибди – 236 млн евро. "Ювентус"да ҳужумчи Криштиану Роналду энг кўп маош оладиган ўйинчи – йилига 31 млн евро.

"Милан" клубининг маош тўлаши 115 млн евродан 90 млн еврогача қисқарган. "Россонерилар"нинг энг кўп маош оладиган футболчиси Златан Ибрагимович йилига 7 млн евро.

"Интер" клубининг маош тўлаши аксинча 10 млн еврога ошган.

Ўқилган: 1320
Интер Италия чемпионати Коронавирус Криштиану Роналду Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича