"Атлетико" клуби Партининг ўрнига "Валенсия" футболчиси сотиб олиши мумкин

"Атлетико" клуби трансфер кунининг охирида "Арсенал" жамоасига кетган Томас Парти ўрнига таянч ярим ҳимоячи сотиб олишни истамоқда.

Мадрид клуби бир ой ичида Ла Лигадан футболчи сотиб олиб уни қайдномага киритиши мумкин, чунки Парти учун лондонликлар товон пулини тўлашган ва "Атлетико" билан ҳуқуқий жиҳатдан бир томонлама шартномани бекор қилган.

Яқин кунларда "Атлетико" клуби бозорга чиқишни режалаштирмоқда, бироқ барча 50 млн еврони сарф қилмайди. Маблағнинг бир қисми турли қарзларга, бошқа қисми эса ўйинчиларнинг маошига ишлатилади.

"Атлетико" клуби сотиб олмоқчи бўлган ўйинчилар рўйхатида "Валенсия" футболчиси Жоффре Кондогбиа бор, бироқ у майдон марказини кучайтириш учун ягона номзод эмас.

Кондогбиа Ла Лиганинг 5 та ўйинида ушбу мавсум 1 та сариқ карточка олган.

Ўқилган: 1107
Атлетико М Валенсия Испания чемпионати Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича