Шомуродов ва Алижоновлар БААга қарши ўйинни ўтказиб юборишади

Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган икки нафар футболчи БААга қарши ўртоқлик учрашувида жамоамизга ёрдам бера олмаслиги маълум бўлди.

Яқиндагина “Женоа” клуби билан шартнома имзолаган Элдор Шомуродов Италияда меҳнат фаолиятига рухсат берувчи виза масалалари сабаб Тошкентда қолишга мажбур бўлди. Шу сабабли 25 ёшли ҳужумчимиз БАА сафарига бора олмайди.

“Пахтакор” ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов аввалги жароҳатларининг асорати сабаб Эронга қарши кечаги учрашувда ўзини ноқулай ҳис қила бошлади.  

Мураббийлар штаби жамоа шифокори билан маслаҳатлашиб,  футболчини жиддий жароҳат хавфидан асраш,  ундаги ушбу кичик ноқулайлик футболчининг МТЖ ва “Пахтакор”даги кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда,  унга таътил беришга ва жароҳатини тўлиқ даволаб олишга имконият яратишга қарор қилди.

Ўқилган: 4280
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича