Дембеле "Барселона" клуби базасида дам олиш кунлари шуғулланди. У Куманнинг фикрини ўзгартирмоқчи

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле ўзининг клубдаги вазиятини ўзгартирмоқчи.

Diario Sport нашрининг маълум қилишича, франциялик футболчи терма жамоалар учун бўлган танаффусда ўйинчилар 4 кун дам олиш куни олишган бўлсада жамоа базасида шуғулланган.

Ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед" клубида ижарага боришдан бош тортганидан кейин ўзининг жисмоний ҳолати устида ишлашга қарор қилган.

Дембеле "Барселона" клуби мураббийи Роналд Куманнинг ўзи ҳақидаги фикрини ўзгартирмоқчи ва ўзига ўйин вақти узайтиришни мақсад қилган. Футболчи "Барселона" клубида омадга эришишнинг ягона йўли деб ҳисоблайди.

Бир неча вақт илгари, Дембеле жамоа машғулотларига кечиккан эди. Куман ўйинчилардан базага машғулотларнинг бошланишидан бир соат олдин келишни сўраган.

Клуб базасида у билан бирга жамоанинг янги ўйинчиси Сержиньо Дест ҳам машғулот олиб борган, у "Аякс"дан келганидан кейин форма йиғиш устида ишламоқда.

Ўқилган: 2439
Барселона Испания чемпионати Роналд Куман Усмон Дембеле

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича