"Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клублари Упамеканони сотиб олишмоқчи

"РБ Лейпциг" клуби ҳимоячиси Дайо Упамекано кейинги ёзда Англия чемпионатига ўтиб кетиши мумкин.

Франциялик футболчини "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клублари сотиб олмоқчи, деб маълумот бермоқда ESPN нашри.

Ҳар икки клуб 21 ёшли ўйинчини 2021 йили ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилади.

Таъкидланишича, футболчининг шартномасида товон пули миқдори кейинги йили ёзда 42 млн еврони ташкил қилади.

Ўқилган: 938
Ливерпуль Манчестер Юнайтед РБ Лейпциг Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича