“Ренн” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Франция терма жамоасининг ўртоқлик ўйинида Украина терма жамоаси дарвозасини ишғол қилди (7: 1).
17 ёшу 11 ойлигида футболчи терма жамоа сафида 106 йил ичида энг ёш гол муаллифига айланди.
Рекорд эгаси - Морис Гастиге ҳисобланиб, у 1914 йилда 17 ёшу 5 ойлигида Францияда Швейцарияга қарши ўйинда гол урган.
Эдуардо Камавинга Франция терма жамоаси сафида рекорд ўрнатди
Ўқилган: 1182