"Ювентус" жамоанинг етти нафар футболчисини жаримага тортиши мумкин

"Кекса синьора" ҳозир карантинда бўлиб турибди ва уни тарк этган жамоа аъзоларини жаримага тортиши мумкин. Туринликлар ўтган ҳафта иккита коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилганидан кейин клубнинг машғулотлар базасидан чиқмаяпти.

Corriere di Torino нашрининг маълум қилишича, Буффон ва Мерих Демирал яккаланишни уйда ўтказиш учун кетишган.

Яна беш нафар футболчи миллий терма жамоа таркибига қўшилиш учун кетган. Булар Родриго Бентанкур, Хуан Куадрадо, Пауло Дибала ва Криштиану Роналду. "Ювентус" клуби уларнинг кетишига қаршилик қила олмас эди.

Ўқилган: 1719
Италия чемпионати Коронавирус Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича