Тартиб интизомни бузгани учун Англия терма жамоасининг уч нафар ўйинчиси қайдномадан четлатилди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт эртага бўлиб ўтадиган Уэльсга қарши ўртоқлик ўйинидан уч нафар футболчини четлатди.

Тартиб интизом ва COVID-19 га қарши кураш қоидаларини бузганлиги учун "Челси" ҳужумчиси Тэмми Абрахам ва ҳимоячи Бен Чилуэлл, ҳамда дортмунднинг "Боруссия" ҳужумчиси Жейсон Санчо четлатилган.

Улар терма жамоага келиб қўшилишдан олдин ҳужумчининг туғилган куни муносабати билан бўлган кечада иштирок этишган, у ерда 6 та одамдан кўпроқ одам бўлган.

Уларнинг барчаси кечирим сўрашган. Санчо ва Чилуэлл вазиятдан ўзларига дарс олишганини айтишган.

"Шанба куни кечқурун уйга келганимда оилам ва яқинларим менга туғилган куним муносабати билан кичик сюрприз тайёрлашган экан.

Мен ушбу режалар ҳақида умуман хабарим бўлмаган ва бунинг учун кечирим сўраб қоламан. Мен профессионал ва шахсий ҳаётда қоидаларга риоя этишимда жавобгарликни ўз бўйнимга олганимни биламан. Бўлиб ўтган ишдан афсусдаман.

Ҳозир қиладиган ишим – вазиятдан тегишли дарс олиш ва бошқа такрорланмасликни ваъда бериб кечирим сўраш", - дейди Абрахам.

Маълумотларга кўра, Саутгейт ўйинчиларнинг қилган ишларидан ғазабланган, зеро ўтган йиғинда у жамоадан "Ман Сити" футболчиси Фил Фоден ва "МЮ" ҳужумчиси Мэйсон Гринвудни меҳмонхонага қизларни таклиф қилгани учун четлатган эди.

Англия футбол қўмитаси тергов ишларини олиб бормоқда

Ўқилган: 1608
Англия термаси Бен Чилуэлл Жейдон Санчо Тэмми Абрахам Ўртоқлик учрашувлари Уэльс термаси Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича