Бартомеуга қарши керакли имзолар йиғилди. Энди – референдум

"Барселона" клуби президенти Жозеп Бартомеу тез орада ўз лавозимини тарк этади.

57 ёшли менежерга ишончсизлик вотуми учун йиғилган комиссия клуб аъзолари томонидан Бартомеунинг истеъфоси учун тўпланган имзоларни текшириб чиқди.

Имзоларнинг 18 090 таси ҳақиқий деб ҳисобланган, бу керак бўлган 16 521 та имзодан анча ошган ҳисобланади. Кўриб чиқиш учун 20 687 та бюллетен тақдим этилган эди.

Шу тариқа, Бартомеуга ишончсизлик вотуми берилади, деб маълум қилди "Барселона" директорлар кенгаши аъзоси ва ҳаракат етакчиси Жорди Фарре.

Кейинги қадам – ишончсизлик вотуми бўйича референдум. Бироқ Фарренинг гапларига кўра, унинг керак бўлмаслиги ҳам мумкин.

"Ўйлайманки, референдум бўлмайди, Бартомеу ва унинг қўл остидагилари кетишади. Мен улардан имкон қадар ҳозир кетишини ва сайловларнинг тезроқ бўлишини истайман", - дейди Фарре.

Ўқилган: 1909
Барселона Жозеп Бартомеу Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича