Модрич Зидан ҳақида: У "Реал" учун Фергюсон ёки Венгер бўлиши мумкин, бироқ одамлар уни қадрлаётгани йўқ

"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ҳақида ва бошқа мутахассислар билан бўлган фаолияти борасида фикр билдириб ўтди.

Моуриньо ҳақида

"У менинг "Тоттенхэм" клубидан "Реал" жамоасига трансферимда муҳим рол ўйнаган. Жозе билан атиги бир йил фаолият юритганимиздан афсусдаман. У менинг Мадридга келишимда катта хизмат қилган ва мен ундан миннатдорман.

У қатъий ва кучли мураббий, тўғридан тўғри ишлайди. Менга ростгўй одамлар ёқади. Менинг у билан муносабатларим яхши бўлган".

Анчелотти ҳақида

"У ажойиб мураббий ва инсон сифатида эса янада яхши ҳислатларга эга. Биз Карло билан икки омадли йилларни бошдан ўтказдик ва "Реал" жуда ҳам яхши футбол намойиш қилган".

Бенитес ҳақида

"У яхши мураббий. Рафаэль "Реал" клубида кўплаб сабаблар туфайли ижобий натижага эриша олмади. Бу ерга келиб ҳамма ҳам омадга эриша олмайди.

Менинг у билан муаммоим бўлмаган. Тушунмовчилик машғулотларда бўлади".

Зидан ҳақида

"У топ мураббий. Унинг биз билан сўнгги йилларда эришган натижаларни такрорлаб бўлмайди. Бироқ одамлар уни қадрлашмаяпти, турли гаплар гапиришади. Умид қиламанки, ҳамма унинг тегиб бўлмас эканлигини тушунишади.

Телевидения ва радиога чиқиб одамларнинг танқид қилиши, гапиришларини эшитганда... Агар уларнинг гаплари тўғри бўлса, тушунса бўлади. Бироқ уларнинг орасида маъносиз гаплар ҳам бор.

Зидан "Реал" клуби учун ажойиб мураббий, у Фергюсон ва Венгер бўлиши мумкин".

Ўқилган: 984
Жозе Моуринью Зинедин Зидан Карло Анчелотти Лука Модрич Рафаэль Бенитес Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича