"Сочи" клуби таҳлилчиси Шомуродов ҳақида: Европада бунақа ўйинчиларни қадрлашади

"Сочи" клуби таҳлилчиси Евгений Шевелев ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг "Ростов"дан "Женоа"га ўтиб кетгани ҳақида ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Шомуродовда бир қатор - кучли тарафлар бор. Бир вақтнинг ўзида рақиб ортидан келиб, қанотларга ўтадиган ва узатмаларга чиқиб борадиган ҳужумчилар жуда кам. Элдорда бўлса бу сифатлар бор. Европада бунақа футболчиларни қадрлашади.

Ҳа, у анча пайт гол урмади. Аммо бу уни тамом бўлагини билдирмайди, аксинча "Ростов"ни жамоа сифатида тугаётганини англатади. Шомуродов нима қилсин? У ахир орқадагиларга боғлиқку.

Бу ўйинчи бошқалардан фарқли ўлароқ ҳимоячидан қочиб кетади ва зўр очилади", - дейди Шевелев.

Ўқилган: 2743
Женоа Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича