Жейдон Санчонинг трансфери "Манчестер Юнайтед" клубига 250 млн еврога тушиши мумкин эди

"Манчестер Юнайтед" клуби нима сабабдан дортмунднинг "Боруссия" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчонинг трансферидан воз кечгани маълум бўлди.

The Guardian нашрининг маълум қилишича, "МЮ" трансфер учун умумий ҳисобда 250 млн евро сарф қилишини ҳисоблаб чиққан – "Боруссия"га тўланадиган пулдан ташқари агентларга ва футболчининг маошига ҳақ тўланади.

"Юнайтед" коронавирус пандемияси вақтида бундай пулларни сарф қилиш мақсадга мувофиқ эмас деган қарорга келган. Таъкидлаш лозимки, манкунианликлар ҳудди шу сабаб туфайли Эрлинг Холанднинг трансферидан ҳам воз кечишган.

Ўқилган: 1088
Боруссия Д Жейдон Санчо Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича