Брэйтуэйт "Барселона" клубида ўзига Суареснинг рақамини олди

"Барселона" клуби 2020/21 мавсум учун ўйинчиларнинг рақамлари борасида якуний қарорга келди.

Ҳужумчи Мартин Брэйтуэйт февраль ойида "Барселона" жамоасига ўтган эди ва у ҳозир ўзидаги 19-рақамни 9-рақамга алмаштирди. Ушбу рақам остида "Атлетико" клубига ўтган Луис Суарес тўп сурар эди.

"Барселона" клуби сафида уругвайлик футболчи 2014 йилдан буён тўп сурган эди. Умумий ҳисобда футболчи каталонияликлар учун 283 та ўйин ўтказган бўлиб, барча мусобақаларда 198 та гол уришга эришган.

Ўқилган: 2354
Атлетико М Барселона Испания чемпионати Луис Суарес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича