"Ливерпуль" клубининг яна бир ўйинчиси коронавирусга чалинди

"Ливерпуль" клубининг яна бир футболчисида коронавирус аниқланди.

Ярим ҳимоячи Жердан Шакири Швейцария терма жамоасидаги йиғинида коронавирусга топширган тести ижобий чиққан.

Шакири ҳозир яккаланган ва унинг зарарланиши борасида эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, швейцариялик футболчи "Ливерпуль" клубининг коронавирусга чалинган учинчи аъзоси бўлди. Аввалроқ Тиаго Алькантара ва Садьо Мане ижобий натижа беришган бўлиб, ҳозирда улар яккаланган.

Ўқилган: 665
Коронавирус Ливерпуль Садио Мане Шердан Шакири

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича