Антонио Рюдигер учун 3 та топ клуб даъвогарлик қилмоқда

"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер катта эҳтимол билан ушбу трансфер мавсуми дедлайн вақтида жамоани тарк этади.

Sky Sports нашрининг маълум қилишича, унга учта клуб даъвогарлик қилмоқда – "Тоттенхэм", "ПСЖ" ва "Милан". Германиялик футболчи учун ушбу клублар орасида "россонерилар" етакчилик қилмоқда – улар "Челси"га ижарага олишни таклиф қилган.

Бундан ташқари, Рюдигер "Челси" клубида қолиши ва январь ойида ўйлаб якуний қарорга келиши ҳам мумкин. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, лондонликлар АПЛ даги рақибларини кучайтирмасдан бошқа лига клубларига сотишни режалаштирган.

"Челси" клуби футболчи билан 2022 йилгача якунига етадиган шартномани узайтириб олмоқчи ва Рюдигер ижарада юрган вақт ўз нархини йўқотмайди.

Ўқилган: 2571
Милан ПСЖ Тоттенхэм Трансферлар Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича