Патрис Эвра: Фергюсондан кейин "МЮ" нечта мураббийни бўшатиб юборди?

"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра клуб сиёсатини танқид остига олди.

"Ушбу мавсумдан ҳеч нарса кутмайман. Менга мураббий учун ҳам ачиниш бор. Энди Сульшер кейингиси бўлади деган гап-сўзлар тарқалади. Раҳбариятда нима гаплар экан?

Фергюсондан кейин нечта мураббий бўшатиб юборилди (Сульшер – Фергюсондан кейин 5-мураббий. Норвегиялик мутахассисдан олдин жамоани Дэвид Мойес, Райан Гиггз, Луи ван Гал ва Жозе Моуриньо ишлаган). Шу ҳам қарорми?

Клуб ҳар трансферда нотўғри маблағ ажратмоқда. Бу мен машинанинг нархини билиб туриб унга кам маблағ таклиф қилиш деган гап билар бир хил", - дейди Эвра.

Ўқилган: 1264
Алекс Фергюсон Англия чемпионати Дэвид Мойес Жозе Моуринью Манчестер Юнайтед Райан Гиггз

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича