
"Эспаньол" клуби ярим ҳимоячиси Марк Рока "Бавария" футболчисига айланди.
23 ёшли ўйинчи 2025 йилгача амал қилувчи шартнома имзолаган.
Маълумотларга кўра, испаниялик футболчи учун мюнхенликлар 15 млн евро ва бонус тўлаган.
Рока ўз клуби сафида 121 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган.