Фрэнк Лэмпард: "Кристал Пэлас"га тўртта гол урадиган жамоалар кўп эмас

"Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия чемпионати 4-тур "Кристал Пэлас" жамоасига қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кристал Пэлас"га 4 та гол урадиган жамоалар унчалик ҳам кўп эмас.

Биз ўйинни яхши бошладик, кейин бироз сустлашдик, яхшироқ ўйин намойиш қилсак бўлар эди. Тўртта гол урганимиз яхши бўлди.

Биз учун Бен Чилауэллни ўйинга қўшиш муҳим эди. У ажойиб ҳаракат қилди. Унинг ҳужумга юқори киришиб кетиши – яхши ҳислат. У тўп билан яхши ҳаракат қилади.

Барча янги ўйинчиларда маълум бир муаммолар бўлади, шунинг учун ҳам уларга вақт бериш керак, бироқ Бен нимага қодир эканлигини кўрсатди.

- Тэмми Абрахам Жоржиньодан иккинчи пенальтини тепиш имкониятини ўзига олишни истади.

- Биз бу билан келишиб олдик. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаммаси ҳал.

Менга етакчилар ва бироз муаммоли вазиятлар керак. Тэммининг иштиёқи баландлиги яхши, бироқ пенальти тепувчилар рўйхатини унутмаслик керак, - дейди Лэмпард.

Ўқилган: 1535
Англия чемпионати Кристал Пэлас Френк Лэмпард Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича