Лэмпрад Канте билан хайрлашмоқчи эмас

"Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоа ярим ҳимоячиси Нголо Кантенинг кетиши ҳақидаги гапларга изоҳ берди.

"Мен футболчининг клубдаги келажаги ҳақида турли хил нарсаларни ўқидим. Бир неча маротаба айтганман, у дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири. Шахсан мен учун унинг қандай футболчи эканлигини ҳисобга олиб у билан ўйнашдан хурсанд бўлар эдим. Унда ҳамма нарса бор.

Мен "Челси" клубига қайтиб уларнинг бошқариш имкониятини қўлга киритганимдан кейин, жамоа сафида Кантенинг борлигини ҳурмат қиламан ва у билан ишлай оламан. Афсуски, ўтган мавсум Нголо жароҳати билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келди, лекин ҳозир ҳаммаси яхши.

Ушбу вазиятда ижойиб нарса шу бўлдики, мен айрим ўйинчиларга ҳордиқ чиқариши учун вақт бердим ва ҳозир улар яхши формада. Нголо биз учун жуда ҳам муҳим ўйинчи, у бизга керак ва умид қиламанки биз билан бўлади", - дейди Лэмпард.

Ўқилган: 1787
Англия чемпионати Нголо Канте Френк Лэмпард Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича