"Реал" пандемия туфайли қанча зарар кўриши мумкин?

"Реал" клуби коронавирус пандемияси туфайли жиддий зарар кўриши мумкин.

As нашрининг маълум қилишича, мадрид клуби агар мавсум охиригача мухлислар стадионга киритилиш рухсат этилмаса, 195 млн евро йўқотиши мумкин деб ёзмоқда. "Реал" клубидагилар аллақачон антикризис режасини ишлаб чиқишди.

"Реал" клубининг асосий уч даромади бу – телеҳуқуқлар, ҳомийлик тўловлари ва ўйинлар ўтказишдаги фойда. Клуб бюджети – 882 млн еврони ташкил қилади, уларнинг таҳминан 625 млн евроси телевидения ва ҳомийлардан тушади.

"Реал" ўйинчилари клубга инқироз билан курашиш учун кўмак беришмоқда. Бунинг учун ўйинчилар маошининг камайишига рози бўлишди ва қарийб 50 млн евро тежашди. Шундан кейин ўйинчилар ўтган мавсум якунлари бўйича бериладиган бонуслардан ҳам воз кечиб яна 25 млн евро тежаб қолишди.

Мадрид клуби ушбу трансфер мавсумида 100 млн еврога яқинга футболчиларни сотишга эришди.

Таъкидланишича, шундай вазиятга Эвропанинг топ-клублари дуч келишди. Кичик клублар учун вазият унчалик оғир эмас, чунки телеҳуқуқлардан келадиган фойда маошлар тўлашга бемалол етарли.

Ўқилган: 1013
Испания чемпионати Коронавирус Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича