"МЮ" Жейдон Санчо ўрнига "Севилья" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячи излашда давом этмоқда.

ESPN нашрининг маълумот беришича, Дортмунднинг "Боруссия" клуби футболчиси Жейдон Санчони сотиб олишда омадсизликка эришган "Манчестер Юнайтед" энди ўз эътиборини "Севилья" ярим ҳимоячиси Лукас Окампосга қаратди.

"Юнайтед" вакиллари аргентиналик футболчининг "Севилья"даги вазиятини ўрганиб чиқишди. Испания клуби ўз футболчисини "МЮ"га 40 млн евро эвазига сотишга тайёр.

Таъкидланишича, англия клуби Окампоснинг универсал футболчи эканлиги манзур келган ва у ҳужумда бир неча жойларда ҳаракат қила олади.

Ўтган мавсум футболчи Ла Лига доирасида 33 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 625
Жейдон Санчо Манчестер Юнайтед Севилья Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича