"Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски Европа чемпионлар лигас 2019/20 мавсумнинг энг яхши тўпурари деб топилди.
Польшалик футболчи мусобақанинг 11 та ўйинида 15 та гол (иккитаси – пенальтидан) киритишга эришган. Бундан ташқари, унинг ҳисобида олтита голли узатма ҳам мавжуд. Тўпурарлар баҳсида футболчи Эрлинг Холандни ортда қолдиришга эришди (10 та гол).
Левандовскига рекордни такрорлаш учун иккитагина гол етишмади, Криштиану Роналду 2013/14 мавсумда 17 та гол уриб рекорд қайд этган ва ушбу рекорд янглингани йўқ.
Ушбу соврин учун футболчи Килиан Мбаппе ва Неймарни ортда қолдирди.
Роберт Левандовски Европа чемпионлар лигаси 2019/20 мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси
Ўқилган: 2839